Найзани кимлар узоқроқ улоқтирди?
- 27-феврал 2025, 16:46
- Ali Ahmadxo’jayev
- 0
- Ўзбек спорти
Енгил атлетика бўйичи 16, 18 ва 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Александр Винк хотирасига бағишланган мусобақалар ўтказилмоқда.
Мусобақада атлетлар найза улоқтириш бўйича беллашдилар. Унда Паризода Талабова, Зулфия Ибрагимова, Мадина Насриддинова, Мушарраф Саидаҳмедовалар ўз ёш тоифаларида олтин медалга сазовор бўлишди.
Ўғил болалар ўртасида Равшанбек Юсупов, Руслан Саъдуллаев, Абдували Солоев ва Сарвар Исмоиловлар шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ