
Нахотки?! Уругвай терма жамоасининг ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди
- 12-октябр 2024, 10:01
- 0
- Футбол
Уругвай миллий терма жамоасининг ғалабасиз серияси 7 та ўйинга етди.
Марсело Бьелса шогирдлари Перуга меҳмонда мағлуб бўлди ва ЖЧ-2026 саралаш босқичининг 9-туридан кейин пешқадам Аргентинадан 4 очкога ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.
"Самовий олимпиячилар" охирги марта Америка Кубоги 3-тур АҚШга қарши беллашувда ғалаба қозонган эди.
Энди Федерико Валверде етакчилигидаги жамоа навбатдаги ўйинини 16 октябрь куни ўз майдонида Эквадорга қарши ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ