
"Навбаҳор"нинг икки нафар легионери машғулотларга қўшилди
- 9-январ 2022, 22:53
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” аъзолари айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда.
Шуни айтиш лозимки, Бабаян бошчилигидаги жамоа Туркиядаги йиғин давомида ҳали тўлиқ таркибда эмасди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, “Навбаҳор”нинг сербиялик футболчилари – ҳимоячи Боян Цигер ва ярим ҳимоячи Йован Жокич кеча кечки пайт клуб ихтиёрига етиб келишди ҳамда бугун якка тартибда шуғулланишди.
"Навбаҳор" клуби тез орада дастлабки назорат учрашувини ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ