"Навбаҳор" ёшларига янги мураббий тайинланди
- 27-декабр 2020, 19:48
- Bekzod Isayev
- 0
- Футбол
"Навбаҳор" ёшлар жамоасида мураббий ўзгарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Лочинлар”нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Усмон Асқаралиев якунланган мавсумда “Навбаҳор" U-18 жамоасини бошқариб, мазкур жамоа билан Суперлига клубларининг U-18 жамоалари ўртасидаги мусобақада 2-ўринни қўлга киритганди.
Тажрибали мутахассис "Навбаҳор" U-21 ёшлар жамоасига мураббий этиб тайинланди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ