"Навбаҳор" Хорватия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 1-феврал 2025, 20:51
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Навбаҳор" жамоаси бугун Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги илк назорат баҳсини Хорватиянинг "ҲНК Вуковар 1991" жамоасига қарши ўтказди. Ўйин хорватияликларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур учрашувда "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушан иккита бўлимда икки хил таркибни майдонга тушириб, футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини синовдан ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар” кейинги назорат учрашувини 3 февраль куни Россиянинг “Родина” (Москва) жамоасига қарши ўтказишади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ