
"Навбаҳор" ҳужумчиси урган гол назорат ўйинида "Бухоро"га ғалаба келтирди
- 13-июл 2023, 20:15
- Javokhir Azimov
- 0
- Футбол
Ўзбекистон Суперлигаси жамоалари мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Хусусан, Тожикистонда йиғин ўтказаётган "Бухоро" клуби маҳаллий "Равшан Кулоб" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ўйин вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга А.Окран, А.Станисавлевич ҳамда Ш.Норхонов муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Шоҳруз биринчи даврани "Навбаҳор" клуби сафида ўтказганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ