"Насаф" ва "Нефтчи" орасидаги фарқ 7 очкога етди
- 25-сентябр 2025, 23:07
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Насаф" - "Хоразм" клублари ўртасидаги тўқнашувда қаршиликлар рақибини 2:1 ҳисобида таслим этди.
Дастлаб, учрашувнинг 45-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Шаҳром Самиев ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Шароф Муҳитдинов орадаги фарқни йўққа чиқариб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Шерзод Насруллаев "аждарлар"ни олдинга олиб чиққан ҳолда, муҳим 3 очкони тақдим этди.
Ушбу ғалаба орқали "Насаф" очколарини 52 тага етказиб олди ва етакчиликни мустаҳкамлади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ