
"Насаф" ва "Нефтчи" кейинги мавсум уй ўйинларини қайси майдонда ўтказади?
- 25-декабр 2024, 15:21
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
2025 йилни "Насаф" "Марказий" стадионида, "Нефтчи" "Истиқлол"да ўтказади.
Ҳар икки клуб стадионлар бўйича ҳужжатларни Лига рўйхатидан ўтказди.
Суперлига стадионларига қўйилган талабдан келиб чиқиб, 2025 йилги мавсум якунида Қаршидаги стадион майсасини алмаштириш масаласи Лига ҳамда Насаф клуби раҳбарияти ўртасида муҳокама қилинади. Стадионнинг дренаж ва суғориш тизимида муаммо мавжуд эмас.
Истиқлолда эса Фарғонанинг бошқа бир жамоаси "ФарДУ" ҳам тўп тепиши аввалроқ маълум қилинганди.
ЎзПФЛ матбуот хизмати
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ