
"Наполи"ни чемпион қилган Спеллетти: Келажагимни муҳокама қилиш учун ҳали вақт бор, чунки...
- 8-май 2023, 12:49
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Лучано Спаллетти шартнома узайтирилиши ҳақида огоҳлантирилгани учун "Наполи"дан миннатдорлигини айтди.
Бироқ неаполликлар бош мураббийи клуб президенти Аурелио Де Лаурентиснинг унга бўлган муносабатидан норози.
“Ҳеч қандай муаммо йўқ. Уларда [шартномани узайтириш] ҳуқуқи бор эди ва улар буни фаоллаштиришди. Мени бу ҳақда огоҳлантиргани учун уларга миннатдорчилик билдираман.
Келажагимни муҳокама қилиш учун ҳали вақт бор, чунки мавсум ҳали тугамаган”, - деди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Спаллетти бошқарувидаги "Наполи" бу мавсум муддатидан аввал А Серия чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб келди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ