
"Наполи"дан кетаётган Спаллетти ўрнини Луис Энрике эгаллаши кутиляпти
- 25-май 2023, 19:28
- 0
- Футбол
"Наполи" клуби мавсум якунига етгач, бош мураббий Лучано Спаллеттини истеъфога чиқармоқчи. Бу ҳақда "Corriere dello Sport" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, мутахассисга икки йиллик шартнома тайёрлаб қўйилган. Унинг маоши тахминан 10 миллион евро бўлиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" Спаллетти бошчилигида 33 йил кутилган А Серия чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, клуб Европа чемпионлар лигасида ҳам чорак финалга қадар етиб борди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ