"Наполи" устози чемпионликнинг учта сирини айтди
- 6-май 2023, 06:45
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
"Наполи" устози Лучано Спаллетти ўзининг ижтимоий тармоқларида чемпион жамоасининг учта сири билан бўлишди.
Таниқли мураббий биринчи бўлиб жамоани иштиёқ билан қўллаб-қувватлаётган мухлислар ва шаҳар номини айтди. Иккинчиси - жамоада йиғилган ажойиб футболчилар. Учинчиси - кучли тақдир.
"Раҳмат, болалар, "Наполи"га раҳмат", - дея қўшимча қилди мураббий ўз ўйинчилари, мураббийлари ва клуб ходимларининг фотосуратларини постга илова қилиб.
Эслатиб ўтамиз, Спалетти Скудеттога қўлга киритган тарихдаги энг кекса мураббийга айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ