
"Наполи" 7 млн еврога дарвозабон сотиб олди ва ...
- 25-июл 2023, 11:35
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Дарвозабон Элиа Каприле "Бари"ни тарк этди ва "Наполи"га кўчиб ўтди. А Сериянинг амалдаги чемпиони Италия ёшлар терма жамоаси футболчиси 7 миллион еврога сотиб олди, дея хабар бермоқда Goal.
Неаполликлар 21 ёшли посбонни дарҳол “Эмполи”га ижарага беришга қарор қилишди. Шартнома муддати эса бир йилни ташкил этади.
Каприле ўтган 2022/23 йилги мавсумда Италия Б Сериясида 41 та ўйин ўтказган ва шулардан 15 тасида гол ўтказиб юбормаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ