
Наманганлик мухлислар учун хушхабар: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"да қолди!
- 31-декабр 2023, 18:08
- Shuhratbek Jo’rayev
- 1
- Футбол
Ниҳоят, наманганлик мухлислар учун ажойиб хушхабар! Жамоа етакчиси ва сардори клубда қоладиган бўлди. Бу хусусида “Навбаҳор” матбуот хизмати шундай хабар қилади:
Жамоамизнинг 32 ёшли тажрибали дарвозабони Ўткир Юсупов “Навбаҳор” клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди. У 2024 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” дарвозасини қўриқлайдиган бўлди.
Ўткир Юсупов 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақалардаги 39 та ўйинда, яъни, “Навбаҳор”нинг барча баҳсларида жамоамиз дарвозасини қўриқлади.
Бўлажак мавсумда ҳам Юсуповнинг “Навбаҳор” дарвозасини муносиб тарзда қўриқлаб, чиройли сейвлар намойиш этишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ