Наманганда ёш пойгачилар беллашишди (фоторепортаж)
- 15-апрел 2019, 11:09
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Авто/Мото
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Учқўрғон туманидаги картадромда Картинг бўйича вилоят очиқ биринчилигининг 2-боскичи ўтказилди. Мусобакада Наманган шаҳри ва туманларидан, шунингдек Тошкент шахри ва вилояти, Навоий, Фарғона, Андижон вилоятларидан ҳамда қўшни Қозоғистон Республикасидан 8 ёшдан катта бўлган (4 нафар кизлар) жами 76 нафар спортчилар иштирок этди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра 1-ўрин Уйчи туман жамоаси қўлга киритди. 2-ўрин Тўрақўрғон тумани, 3-ўрин эса Норин тумани жамоасига насиб этди. Ғолибларга "Ватанпарвар" ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Karter

1 / 15
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ