МЮ ва "Тоттенхэм" франциялик футболчи учун курашади
- 4-январ, 11:25
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Кристал Пэлас" форварди Жан-Филипп Матета АПЛ грандлари нишонига тушди.
"TEAMtalk" нашри берган хабарларга кўра, 28 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ, "бургутлар" франциялик футболчини қишки трансферлар бозорида сотишни режалаштирмаяпти. Матетанинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг нархи 40 миллион еврога баҳоланган.
Маълумот учун, страйкер жорий мавсумда "Кристал Пэлас" сафида умумий 28 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ