МЮ Онана бўйича бир қарорга келди
- 14-феврал, 19:20
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" айни вақтда Туркиянинг "Трабзонспор" клубида ижара асосида ҳаракат қилиб келаётган Андре Онана бўйича бир қарорга келди. Бу ҳақда "Sun Sport" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти камерунлик посбони ёзги трансфер ойнасида сотиб юборишни режалаштирмоқда. МЮ Онанани мавсум бошида "Трабзонспор"га ижарага бериб юборганди.
28 ёшли даврозабонинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда,
Маълумот учун, Андре жорий мавсум Туркия клуби сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 4 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ