Мейсон Маунт бу ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмайди. "Football Insider" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" 27 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасида сотиш ниятида эмас. Футболчига "Астон Вилла" ва "Фулхэм" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Моунтнинг жароҳати ҳам "Манчестер Юнайтед"ни безовта қилмайди. Моунт 2023 йилда "Челси"дан 67 миллион евро эвазига манкунианликлар сафига ўтган. Унинг манчестерликлар билан шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади.
Англиялик ярим ҳимоячи бу мавсумда жамоа сафида барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урган ва битта голли узатма берган. Трансфермаркт Моунтнинг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ