МЮ бразилиялик ҳужумчи билан келишувга эришди
- 25-апрел 2025, 19:54
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ўз таркибига "Вулверхэмптон" футболчисини қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда "Goal" нашри маълум қилди.
Хабарга кўра, "қизил иблислар" ҳужумчининг ўзи билан келишувга эришган ва "бўрилар"га Кунья учун 73.2 миллион евро тўлашга рози. Матеус расман ёзда жамоа билан шартнома имзолайди.
Малумот учун, 25 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛнинг 28 та баҳсида иштирок этиб, рақиб жамоалари дарвозасини 14 маротаба ишғол қилган ва 4 та голли узатма амалга оширган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ