
Мухлислар кутган футболчи яна йўқ. Ўзбекистон терма жамоасининг Гонгконгга қарши учрашувлар учун таркиби маълум
- 13-март 2024, 13:11
- Oybek Yo’ldoshev
- 5
- Футбол
Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунларида Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Гонг Конгга қарши ўйинларда иштирок этади.
Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев.
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Абдулла Абдуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Акром Комилов, Фаррух Сайфиев, Зафармурод Абдураҳматов.
Ярим ҳимоячилар: Жамшид Искандеров, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров, Аббосбек Файзуллаев, Азиз Турғунбоев, Одил Ҳамробеков, Диёр Холматов, Жалолиддин Машарипов, Остон Ўрунов.
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Бобир Абдиҳолиқов, Азиз Амонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 21 мартда Гонгконгдаги "Монг Кок" стадионида ўйнаса, 26 мартда "Бунёдкор" стадионида яна бир бор шу терма билан куч синашади.