Муроджон Аҳмадалиев камарларни бой берганидан сўнг IBF рейтингида нечанчи ўринга тушди?
- 14-апрел 2023, 09:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Халқаро бокс федерацияси (IBF) ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўриндан бир поғона юқорилади ва 3-ўринга жойлаштирилди.
Ярим енгил вазн тоифасида (57,2 кг) Отабек Холматов ўтган ойдаги каби 7-ўринда қайт этилган.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) жаҳон чемпионлик камарини Марлон Тапалесга бой берган Муроджон Аҳмадалиев рейтингнинг 6-поғонасидан жой олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ