Муҳаммад Салоҳнинг кейинги клуби деярли аниқ
- 5-феврал, 21:42
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин.
Мерсисайдликлар форварди Муҳаммад Салоҳ катта эҳтимол билан ёзда жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, ҳаммаси айнан шунга қараб кетмоқда. Манбада ёзилишича мисрлик футболчининг кейинги клуби Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал-Иттоҳод" бўлиши мумкин. ОАВ узоқ вақтдан буён Салоҳнинг Саудияга кўчиб ўтиши ҳақида ёзмоқда. "Қизиллар” ёзда пул ишлаш мақсадида мисрлик футболчининг шартномаси тугашига 1 йил қолганида сотиб юбориши мумкин. Салоҳ июнь ойида 34 ёшни қарши олади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.
Маълумот учун, Муҳаммад "Ливерпуль" сафида умумий 425та учрашувда майдонга тушиб, 251та гол урган ва 119та голли узатмани амалга оширган.