Муҳаммад Салоҳ Диогу Жотанинг исмини эшитган пайтида ҳиссиётларини жиловлай олмади
- 16-август 2025, 03:09
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг илк турида "Ливерпуль" ўз майдонида "Борнмут"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйин давомида клуб ва мухлислар Жота ҳамда унинг укасининг хотирасини ёд этдилар. "Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота ва Португалия иккинчи лигасидаги "Пенафиэл" жамоаси футболчиси Андре Тейшейра да Силва 3 июль куни Испанияда йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган эди.
Ўйин якунлангач, "Энфилд" трибуналарида Жота номи янгради. Учрашувда сўнгги гол муаллифи бўлган Муҳаммад Салоҳ эса кўз ёшларига тўсқинлик қила олмади ва мухлисларни олқишлади.




Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ