
Моуриньонинг Шомуродовдан кўнгли тўлмади. Энди нима бўлади?
- 20-апрел 2022, 04:30
- Karim Xudayqulov
- 4
- Футбол
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов айни вақтда Италиянинг "Рома" жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Сўнгги пайтларда захирада қолиб кетаётган легионеримизнинг Рим клубини тарк этиши ҳақида хабарлар чиқмоқда.
"Notiziecalciomercato.eu" нашрининг хабар беришича, Шомуродов Моуриньонинг кейинги режаларига киритилмаган. "Бўрилар" президенти Тьяго Пинто ёзги трансферлар ойнасида 26 ёшли ҳужумчимизни сотиб юбориш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элдор жорий мавсум жами 33 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ