Моуриньодан ранжиганим йўқ!
- 17-декабр 2022, 20:33
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Жозе Моуриньо 2021 йилнинг ёзида “Рома”ни қабул қилиб олганидан кейин асосий таркибнинг бир неча ўйинчиларини жамоадан кетгазган эди.
Испаниялик футболчи Педро ҳам Римнинг иккинчи жамоаси – “Лацио”дан бошпана топишга мажбур бўлганди.
Тажрибали ўйинчи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.
- Моуриньодан хафа эмасман. Ҳамма нима бўлганини яхши билади. “Рома” қарор қабул қилди. Мен ўша пайтда “Лацио”га ўтиб кетганимдан хурсанд бўлдим.
Кейин пойтахт дербисида мен “Рома” дарвозасини ишғол қилишни ҳам уддаладим, - деди Педро.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ