Моуриньо "Рома"га қишки трансфер вақтида биринчи бўлиб кимни олиб келиши аниқ
- 22-декабр 2022, 07:10
- 0
- Футбол
"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Давиде Фраттези фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин, дея ёзмоқда "Tuttomercato" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, Фраттези трансферини "бўрилар" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи хоҳламоқда. Клуб қишдаёқ ушбу футболчини харид қилмоқчи.
"Сассуоло" ҳавбекни камида 20 миллион еврога қўйиб юбормоқчи. Давиде "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. Агар трансфер амалга ошса, у ўзининг собиқ клубига қайтган бўлади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ