МЛС. Бир киши кам бўлиб ўйнаган "Интер Майами"дан дуранг натижа, Месси "ёндирди"
- 23-феврал 2025, 11:13
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
МЛС 1-тури доирасида "Интер Майами" - "Нью-Йорк Сити" билан куч синашди. Мазкур беллашувда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, майамиликлар аъзоаси Авилес 5-дақиқада ҳисобни очди. Голга Лионель Месси ассистентлик қилди. 23-дақиқада гол урган Авилес қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг нью-йоркликлардан Иленич ҳамда Мартинес гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+10-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Сеговий мувозанатни тиклади. Голли узатмани яна Месси амалга оширди. Шунингдек, Лео 90+15-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ