
Миллатлар лигаси. Испания сафарда Португалиядан устун келди
- 28-сентябр 2022, 01:39
- Makhmudov Jamshidbek
- 0
- Футбол
Миллатлар лигаси 6-тури доирасидаги Португалия - Испания учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда "қизил фурия" минимал ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0.
Учрашувдаги ягона гол Мората ҳисобига ёзилди. У Нико Уильямснинг ажойиб узатмасидан кейин очиқ қолган дарвозани аниқ нишонга олди ва бу гол жамоасининг ғалабасини таъминлади.
3 очкони қўлга киритган Испания гуруҳда 11 очко билан етакчига айланиб олди ва кейинги босқич йўлланмасига эга чиқди. Португалия эса 10 очко билан 2-ўринга тушиб кетди.
{game}3784536{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ