Миллатлар лигаси: Англия бор аламини Исландиядан чиқариб олди
- 19-ноябр 2020, 02:40
- 0
- Футбол
УЕФА Миллатлар лигаси А2 гуруҳи 6-тури доирасида Англия "Уэмбли"да Исландияни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ўйин инглизларнинг тўлақонли устунлигида ўтди. Ўйиннинг 20-дақиқасида Деклан Райс Фил Фоденнинг узатмасини боши билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Кейинроқ, исландияликлар Мэйсон Маунтга жарима майдони ичида зарба бериш имкониятини беришди ва ярим ҳимоячи дарвозанинг ўнг қуйи қисмига аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.
Иккинчи таймда Исландия ўзига кела бошлади, бироқ 54-дақиқада Биркир Севарссон иккинчи қўпол ўйини учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 80-дақиқада Фил Фоден Жейдон Санчонинг узатмасидан сўнг, дарвозани ишғол қилди. Тўрт минут ўтгач, Фоден яна бир ҳужумни ажойиб зарба билан якунлаб, ҳисобдаги фарқни тўрттага етказиб қўйди.
Шу тариқа, Англия 6 ўйинда 10 очко жамғариб, А2 гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Исландия эса турнирни очко жамғармаган ҳолда якунлади.
{online}3287052{/online}