
"Милан" Франция чемпионатидан ўзига зўр футболчи топди
- 15-июн 2021, 12:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Франциянинг "Тулуза" клуби ярим ҳимоячиси Амин Адли А Сериянинг гранд клубига ўтиши мумкин. Италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, 21 ёшли футболчига “Милан” қизиқиш билдирмоқда.
Журналистнинг хабар беришича, "россонерилар" Адлининг трансфери учун 8 миллион евро ажратишга тайёр. Аммо "Тулуза" футболчининг сотилишидан 10-12 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда.
Адли ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 34та учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 8 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Унинг “Тулуза” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ