"Милан" етакчисига янги шартнома таклиф қилди
- 25-январ, 15:07
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Франциялик дарвзабон Майк Меньян "Милан"да қоладиган бўлди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Манбада берилган маълумотга кўра, "россонерилар" посбон билан янги шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. Янги битим 2031 йилнинг ёзигача тузилиши режа қилинмоқда. Франциялик футболчининг амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, Меньян 2021 йилдан бери Италия клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 187 та учрашувда майдонга тушиб, 70 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ