
"Милан" Чемпионшип клубидан футболчи сотиб олмоқчи
- 26-декабр 2020, 23:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Рединг" клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе "Милан"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
GetReading нашри тарқатган хабарга қараганда, "россонерилар" 19 ёшли футболчини сотиб олиб, кейинчалик "Кьево", "Лечче", "Монца" ва СПАЛ клубларидан бирига ижарага бериб юбормоқчи.
Олисенинг “Рединг” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва томонлар ушбу келишувни узайтириш бўйича тил топиша олмаяпти.
Майкл Олисе жорий мавсум “Рединг” сафида жами 21 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ