
"Металлург" "Турон" посбонини ўз сафига қўшиб олди ва 5 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди
- 6-январ 2024, 17:56
- Oybek Yo’ldoshev
- 1
- Футбол
"Металлург" клуби ўтган мавсум "Турон" дарвозасини қўриқлаган Раҳимжон Давроновни ўз сафига қўшиб олди. 27 ёшли посбон бекободликлар билан икки йиллик битимга имзо чекди.
Шунингдек, "маъданчилар" Акмал Ортиқов ва Забиҳилло Ўринбоев билан бир, Искандар Шайқулов билан икки, Руслан Монголд ва Али Рихсибоев билан эса уч йилга шартномани узайтирди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ