
Мессининг айби - баск бўлмагани
- 16-май 2020, 15:23
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Бильбаонинг “Атлетик” клуби форварди Иньяки Уильямс қайси футболчини ўз жамоасида кўришни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Агар Мессини баскга айлантириш имкони бўлганида, биз уни жамоамизда кўришдан бахтиёр бўлар эдик. У жамоамизга жуда мос тушади.
Футболни кўришни бошлаганимдан буён Мессини тарихдаги энг яхши футболчи, деб биламан”, - дейди Уильямс.
Маълумот учун, “Атлетик” сафида фақатгина томирида басклар қони оқаётган ёки баск миллатига мансуб футболчилар тўп суради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ