“Мессидан кўп азият чекдим”
- 27-март 2021, 19:00
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Челси” дарвозабони Вилли Кабальеро “Барселона” сардори Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
- Мен Мессидан жуда кўп азият чекканман. У майдонга дарвозабон ва ҳимоячиларни ўлдиргани тушади. Яъни, доимо кўпроқ гол уриш истаги билан ўйнайди.
Леога фарқи йўқ, дарвозада таниши ёки дўстининг турганига ҳам қарамайди. Учрашувдан кейин келиб, ҳол-аҳвол сўраши, мулоқот қилиши мумкин, лекин ўйинда ҳеч кимни аямайди, кўпроқ тўп киритишга ҳаракат қилади, - деди Кабальеро.
Таъкилаш жоизки, Вилли Кабальеро Лионель Месси билан Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва ўзаро яхши муносабатда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ