Месси ва Салоҳнинг бу натижасини ҳеч ким такрорлай олмаган
- 24-декабр 2024, 16:38
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Лионель Месси ҳамда Муҳаммад Салоҳ бир неча мавсум давомида барқарор тарзда гол ва ассистларни амалга ошириб келмоқда. Бу икки юлдуз ҳали футбол тарихида қайт этилмаган статистикани кўрсатишди.
Салоҳ 6 мавсумдан бери 10 тадан зиёд гол ва ассистни амалга ошириб АПЛ рекордини ўрнатди. Бундан аввал вингер "Рома"даги фаолияти давомида ҳам бир маротаба шундай натижани қайд этган. Умумий ҳисобда 7 маротаба. Лионель Мессида эса бу кўрсатгич 10 тани ташкил этмоқда.
Маълумот учун, аргентиналик ва мисрлик футболчилар ушбу +10 гол ва ассистни энг кўп маротаба амалга оширган футбол тарихидаги дастлабки футболчилар ҳисобланади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ