Месси ва Альба бир ўйинга дисквалификация қилинди
- 25-июл 2025, 23:39
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лионель Месси ва Жорди Альба МЛС юлдузлари ҳамда Мексика лигаси юлдузлари ўртасидаги ўйинда қатнашмагани учун бир ўйинлик дисквалификация жазосини олди.
Натижада, улар “Интер Майами”нинг 26 июль, шанба куни “Цинциннати”га қарши баҳсида майдонга туша олмайди.

МЛСнинг қоидаларига кўра, агар футболчи соғлиги билан боғлиқ сабабсиз юлдузлар ўйинида қатнашишдан бош тортса, у ҳолда автоматик равишда навбатдаги лига учрашувини ўтказиб юбориши шарт.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ