
Месси МЛС клубига ўтиши мумкин
- 10-сентябр 2019, 10:40
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Барселона" форварди Лионель Месси 2021 йил МЛСга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 32 ёшли футболчи маълум муддат океан ортида ўйнаб, сўнгра яна каталонияликлар сафига қайтмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Маълумот учун, Месси жароҳати боис ҳозирча жорий мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ