
Месси жароҳат олган, Ди Мария сўнгги баҳсини ўтказган финалда Аргентина ғалаба қозонди
- 15-июл 2024, 09:09
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Копа Америка" финалидан ўрин олган Аргентина - Колумбия баҳси бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда "альбисилесте" 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг 112-дақиқасида эса Лаутаро Мартинес гол урди. Қайд этиш лозим, ўйиннинг 66-дақиқасида Лионель Месси жароҳат олиб, майдонни тарк этганди.
Шу тариқа, Лионель Скалони бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси "Копа Америка" ғолибига айланди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ