Мераб Двалишвилининг ҳукмронлиги давом этади, Алекс Перрейра чемпионлик камарини қайтариб олди!
- 5-октябр 2025, 08:34
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ҳозиргина "UFC 320" турнири ўз ниҳоясига етди.
Оқшомнинг марказий жангида россиялик Магомед Анкалаев бразилиялик Алекс Перрейра билан реванш ўтказди.
Қуйида барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Прелим:
Вероника Харди ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27) Броган Уолкерни мағлуб этди;
Рамиз Брахимай 1-раундда Остин Вандерфордни сабмишн орқали енгди;
Фарид Башарат ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (29-28, 29-28, 29-28) Крис Гутьеррес устидан ҳалаба қозонди;
Ян Сантос очколар бўйича (29-28, 29-28, 29-28) Мэйси Чиассонни таслим этди;
Пуна Сориано ҳакамлар қарорига кўра (30-27, 30-27, 30-27) Николай Веретенниковдан устун келди;
Эдмен Шахбазян 1-раунднинг сўнгги сониялирида Андре Мунизни нокаутга учратди;
Якоб Виклаж очколар ҳисобида Патчи Миксни енгди;
Даниэль Сантос 2-раундда Ю Сан Юни нокаутга учратди;
Атеба Готье 1-раунддаёқ Трестон Вайнсни финиш қилди;
Асосий кард:
Жо Пайфер 2-раундда Абусупьян Магомедов устидан сабмишн эвазига ғалаба қозонди;
Юссеф Залал 1-раундда Жош Эмметтни сабмишн орқали талсим этди;
Иржи Прохазка 3-раундда Халил Раунтрини нокаут қилди;
Мераб Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарорига кўра (49-45, 49-45, 49-46) Кори Сэндхагенни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди;
Алекс Перрейра 1-раунддаёқ Магомед Анкалаевни нокаутга учратиб, ярим оғир вазндаги UFC камарини қайтариб олди.