Мбаппе Рафиньянинг хатосини такрорлади
- 15-сентябр 2025, 12:25
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" машғулотига 2 дақиқа кечикди.
Мадридликларнинг бугунги машғулоти Испания вақти билан эрталаб соат 10:00 га белгиланган эди, бироқ ҳужумчи Валдебебасга соат 10:02 да етиб келди, деб хабар бермоқда "El Chiringuito TV". Ижтимоий тармоқлардаги видеоларда Мбаппенинг автомобили базага яқинлашаётгани кўринади.
Ҳозирча, франциялик футболчига нисбатан интизомий чоралар кўрилиши ёки кўрилмаслиги номаълум.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Барселона" вингери Рафинья чигал ёзди машқларига ўз вақтида келмагани учун "Валенсия"га қарши ўйинда (6:0) асосий таркибдан четлатилган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ