Майкл Оуэн: Еврокубокларда "Энфилд"да "Ливерпул"ни деярли енгиб бўлмайди
- 8-май 2019, 13:46
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" клуби собиқ форварди Майкл Оуэн мерсисайдликларнинг ЕЧЛ ярим финалида "Барселона"ни (4:0) мусобақадан чиқариб юборишгани ҳақида гапириб ўтди.
“Энфилд”да Еврокубоклардаги энг зўр оқшомлардан бири бўлди, агар энг зўри бўлмаса. “Ливерпул”ни ушбу аренада Еврокубокларда деярли ютиб бўлмайди”, - дейди англиялик собиқ футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп жамоаси гарчи дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишган бўлсаларда, ўз майдонларида ўтган жавоб ўйинида 4:0 ҳисобида зафар қучишди ва финалга йўл олишди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ