Махсус Олимпиада доирасида Республика енгил атлетика чемпионати якунланди
- 3-ноябр 2025, 17:48
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Ўзбек спорти
Мусобақада Наманган, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Хоразм, Жиззах, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан 150 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Мусобақалар икки тоифада ўтказилди:
1-тоифа: қисқа масофага югуриш, жойидан узунликка сакраш, теннис тўпини улоқтириш;
2-тоифа: 100 ва 200 метр югуриш, югуриб келиб узунликка сакраш, мини-найза улоқтириш.
Мусобақа натижаларига кўра:
1-ўрин — Тошкент шаҳри
16 та олтин, 21 та кумуш ва 13 та бронза медали
2-ўрин — Тошкент вилояти
10 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медали
3-ўрин — Хоразм вилояти
8 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ