
Махрез ёки Канте? Сиз кимга овоз берасиз?
- 6-май 2021, 11:52
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Футбол
Жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасида ярим финал жавоб беллашувлари бўлиб ўтди. Ташкилот расмий сайтида ҳафта футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.
Унга кўра, ушбу ном учун "Манчестер Сити"нинг икки футболчиси - Риёд Махрез ва Рубен Диаш ҳамда "Челси"нинг икки футболчиси Нголо Канте ва Кай Хаверц кураш олиб бормоқда.
Махрез ПСЖга (2:0) қарши ўйинда дубль қайд этган бўлса, Диаш ҳудди шу ўйинда 2 та голга ассистентлик қилди ва 92 фоиз аниқ узатмаларга амалга оширди, Канте "Реал"га (2:0) қарши баҳсда 88 фоиз аниқ узатмаларни амалга оширди ва 2 та голли вазият яратди, Хаверц эса “қироллик клуби” дарвозаси томон 1 та аниқ зарба йўллади.
Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ