Махачевнинг мураббийи Ислом кейинги жанг қачон бўлишини айтди
- 8-сентябр 2024, 00:56
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Яккакурашлар
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев билан ишлаётган америкалик мураббий Хавер Мендез шогирдининг кейинги жанги қачон бўлишини айтди.
“Ислом тузалишини кутяпман. Менимча, унинг қўли ҳали тиклангани йўқ. У ҳозир машғулот ўтказмаяпти. Шу боисдан бу жанг декабрда бўлмайди, деб ўйлайман.Январь ёки февраль ойларида ўтказилиш эҳтимоли кўпроқ", - деди Мендез Ushataika You Tube каналига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хавер Мендез Махачев(26-1)нинг жароҳати жиддийлиги боис Арман Царукян(22-3)га қарши баҳс қолдирилишини хабар қилганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ