Ислом Махачев: "Арман Царукян билан грэпплинг бўйича беллашувимиз ҳам катта шов-шувга сабаб бўларди"
- 20-феврал, 16:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ярим ўрта вазндаги UFC чемпиони Ислом Махачев Россия ва Арманистон шарафини ҳимоя қилувчи Арман Царукян билан грэпплинг бўйича беллашиш ғоясига муносабат билдирди.
"Агар ММАда жанг қилганимизда ажойиб бўларди. Бироқ грэпплинг бўйича баҳсимиз ҳам катта шов-шувга сабаб бўлиши аниқ. Гарчи менда бу борада кўплаб таклифлар мавжуд бўлса-да, ҳозирча ҳеч бири қизиқ эмас. Молиявий масала ҳам аллақачон муҳимлик даражасини йўқотган", — деди Махачев Самбо халқаро марказидаги матбуот анжуманида.
Аввалроқ, Ислом ва Царукян ўртасидаги тўқнашув "UFC 311" турнирида ўтказилиши керак эди, лекин Арман жароҳати сабаб баҳсдан ечилганди.
Зебонисо Хамидова тайёрлади
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ