
Машарипов борми? "Пансеррайкос"нинг ОФИга қарши қайдномаси маълум
- 6-ноябр 2023, 10:38
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Греция чемпионати 10-туридан ўрин олган "Пансеррайкос" - ОФИ баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.
Мазкур баҳс учун мезбонларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Ушбу рўйхатда вакилимиз Жалолиддин Машарипов ҳам бор ва жамоасига ёрдам беришга тайёр.
Маълумот учун, "Пансеррайкос" айни дамда 9 очко жамғариб, 9-поғонани эгаллаб турган бўлса, ОФИ 13 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ