Машарипов, Шукуров ва Эсанов иштирокида баҳслар якунланди. Натижалар қандай бўлди?
- 18-октябр 2024, 23:13
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
Эрон Про-Лигасининг 8-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Зоб Аҳан" беллашуви якунланди.
Меҳмонлар Алиярининг дубли ва Латифининг голлари эвазига йирик 0:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинни захирадан бошлаган Машарипов 55-дақиқада майдонга туширилди.
Саудия Арабистони чемпионатининг 7-тури доирасида ўтказилган "Ал-Ҳилол" - "Ал-Файҳа" баҳси ҳам ўз ниҳоясига етди.
Баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Голлар Ал-Қаҳтани, Ал-Довсари ва Леонардо томонидан киритилди.
Баҳсни асосий таркибда бошлаган Шукуров 76-дақиқада захирага олинди.
Россия Премьер-лигаси 12-турида "Акрон" ўз майдонида "Зенит"ни қабул қилди.
Голларга бой ўтган мазкур баҳсда меҳмонлар рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишди.
Шерзод Эсанов эса захирада қолдирилди.