
"Машъал" - "Шўртан" ўртасидаги плей-офф ўйини Қаршида ўтказилади
- 6-ноябр 2023, 22:03
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
«Суперлига ва Пролига регламенти»нинг 7.4-бандига кўра, мавсум якунига кўра Про лигада 4 ҳамда 5-ўринларни қўлга киритган «Машъал» ва «Шўртан» жамоалари Суперлига йўлланмаси учун дастлабки плей-офф ўйинида майдонга тушиши керак.

Лига ҳар икки жамоага қулайлик яратиш мақсадида плей-офф учрашувини Қарши шаҳрида ўтказиш юзасидан «Насаф» футбол клуби билан келишувга эришди. Беллашув 15 ноябрь куни соат 15:00 да старт олади.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ