Маркос Рохо "Эстудиантес"га ўтишга яқин турибди
- 25-январ 2020, 13:55
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо профессионал футболдаги фаолиятини бошлаган "Эстудиантес" клубига қайтишга яқин турибди.
Хабарларга кўра, 29 ёшли аргентиналик футболчи Ла-Плата клубига ярим мавсум учун ижарага берилиши кутилмоқда.
Маълумот ўрнида, Рохонинг манкунианликлар билан шартномаси 2021-йил июнигача амал қилади. Футболчи жорий мавсумнинг биринчи қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ