
Маркиньос борасида ПСЖ бир қарорга келди
- 31-июл 2023, 05:50
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Ҳимоячи Маркиньос ёзги трансфер ойнасида ПСЖни тарк этмайди.
Манбага кўра, Франция чемпионлари футболчини бошқа жамоага қўйиб юбориш ниятида эмас. Парижликлар сардорига учта клуб қизиқиш билдирмоқда, шу жумладан Саудиянинг "Ан-Наср" жамоаси ҳам. Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар амал қилади.
Аввалроқ, у Мбаппенинг ёнини олгани туфайли парижликлар раҳбарияти уни сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқаётганди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ